16 декабрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида «Ўзбекистон кулолчилиги давомчилари» экспозицияси очилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». У 23 декабрга қадар давом этади.
Кўргазмада бутун мамлакат бўйлаб афсонавий уста кулолларнинг юзлаб кулолчилик буюмлари намойиш этилмоқда.
Экспозиция меҳмонлари, шунингдек, машҳур ишқорли сир тайёрлаш жараёни билан ҳам танишиши мумкин. Унинг ўзига хослиги шундаки, сир рангларни очади ва жилосиз қоплама ролини ўтайди.
Кўргазмага кириш учун чипталар нархи — 500 сўм, талабаларга — 300 сўм, мактаб ўқувчиларига — 200 сўм, 7 ёшгача болалар ва пенсионерларга — бепул. Якшанба — дам олиш куни.
Изоҳ (0)