Тошкентда Тўқимачилик технопаркини яратиш бўйича лойиҳанинг дастлабки қиймати 15 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти томонидан 16 декабрь куни ташкил қилинган, Корея Республикаси делегацияси иштирокидаги ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича семинар чоғида айтиб ўтилди, деб ёзади «12news.uz».
Корея тўқимачилик технологиялари институти директори Парк Ёнг Хван таъкидлашича, прогноз қилинаётган 15 миллион долларлик маблағ ҳисобидан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, технологик ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш, ходимларни Технопаркдан фойдаланиш бўйича ўқитиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирча Корея томонидан умумий майдони 10 минг квадрат метрга тенг юқори технологияли 3 ва 5 қаватли маъмурий бинолар, шунингдек, қуёш батареялари билан таъминланган алоҳида 2 қаватли бинонинг эскиз режаси ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)