Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Европа клублари ассоциациясининг «Йилнинг энг яхши ҳаками» совринини қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Йил ҳаками номига, Равшан Эрматовдан ташқари, Жунайт Чақир (Туркия), Вильмар Ролдан (Колумбия), Хоэль Агиляр (Салвадор), Бакари Папа Гассама (Гамбия) ва Норберт Хауата (Таити) ҳам даъвогарлик қилмоқда.
«Овоз бериш беш кун давом этади. Globe Soccer Awards совринлари декабрь охирида БААда топширилади», — дейилади «Championat.asia» хабарида.
Маълумот учун, 2014 йил якунларига кўра, италиялик Никола Риццоли Globe Soccer Awards танлови бўйича «Йилнинг энг яхши ҳаками» деб топилган эди.
Изоҳ (0)