Бразилия ҳукумати смартфон ёрдамида хабар алмашиш имкониятини берадиган WhatsApp мессенжерини блоклаб қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
WhatsApp бош директори Ян Кум Бразилияни қолган дунёдан ажралиб қолганини кўрганидан афсусда эканлигини маълум қилди.
Рақобат қилиб келувчи Telegram мессенжерининг хабар қилишича, Бразилия судининг қароридан кейин бир неча соат ичида унинг хизматларига бир миллиондан ортиқ янги фойдаланувчи уланиб олган.
Изоҳ (0)