Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усманов 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъи назар турар жой объектидаги хонадонда рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи «Уй дафтари» жорий этиш тўғрисидаги қарорни (pdf) имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳужжатга мувофиқ ички ишлар бошқармалари ва туман ҳокимликларига барча хонадон ва хусусий уйларни «Уй дафтар»лари билан таъминлаш топширилди.
Шаҳар маъмурияти раҳбари томонидан 11 декабрь куни имзоланган бошқа бир қарорга (pdf) кўра, Тошкент шаҳридаги барча мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига фуқароларнинг паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи биттадан штат бирлиги киритилади.
Ушбу ходим мавжуд кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уйларда яшовчиларнинг рўйхатини шакллантириб бориш билан шуғулланади.
Ҳужжатда таъкидланишича, ўзгаришлар фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш учун Тошкент шаҳрига келиб-кетиш жараёнларини тартибга солади ва уларга бу борада қулайликлар яратади.
Изоҳ (0)