Муҳожирликда яшаётган Муаммар Қаддафийнинг 40 яшар ўғли Ганнибал Қаддафий Ливанда ҳибсга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Ливан суди томонидан қамоққа олиш ҳақидаги ордер 14 декабрь, душанба куни бўлиб ўтган биринчи сўроқдан кейин берилди. У 1987 йилда Ливияда бедарак йўқолган шиалар имоми Саййид Мусо Садр ва унинг икки шериги ҳақидаги маълумотларни яширганликда айбланмоқда.
1978 йил август ойи охирларида, ливанлик Хомейний деб аталган машҳур шиалар воизи Мусо Садр инқилоб байрамида иштирок этиш учун Ливияга таклиф этилган. Байрамдан кейин у Рим папаси билан учрашиш учун Римга парвоз қилиши керак эди. Бироқ Қаддафий билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин имом ва унинг икки ҳамроҳи ғойиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ливанда Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Ганнибал озод қилинган эди.
Изоҳ (0)