Нефтнинг энг арзон навлари бир баррель (158,988 литр) учун 20 долларгача бўлган қийматга тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Мексиканинг нефти 11 йиллик давр ичида энг паст кўрсаткичга тушиб кетиб, 28 доллардан арзонроқ бўлган қийматга баҳоланмоқда. Унинг нархи сўнгги 18 ой ичида 73 фоизга пасайди.
Ироқда ишлаб чиқариладиган нефть Осиёда 25 долларга харид қилинмоқда. Канаданинг ғарбий қисмида, айрим нефть ишлаб чиқарувчилар ўзининг нефтини 22 доллардан арзонроқ бўлган нархда сотмоқда.
Таъкидланишича, жаҳон бозорида нефтнинг ортиқча таклифи кузатилаётган бир муҳитда, унинг нархи 2009 йилда содир бўлган жаҳон молиявий инқирози вақтидаги даражага тушиб кетган.
Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов 2016 йилда нефтнинг нархи бир баррель учун 30 долларгача бўлган қийматга тушиб кетиш эҳтимоли борлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)