Тошкентда Боғишамол ва Мирзо Улуғбек кўчаларини бирлаштирувчи йўлнинг янги бўлаги фойдаланишга топширилди. Янги йўлнинг суратлари «MyTashkent.uz» сайтида эълон қилинган.
Узунлиги 1,6 километр бўлган янги автомобиль йўли илгари Кабел заводига тақалган йўлнинг давомидир. Энди у заводнинг қоқ ўртасидан кесиб ўтиб, Чаманбоғ кичик кўчаси бўйлаб, Ботаника боғи ёнидан ўтади ва Боғишамол кўчасига чиқади.
Натижадан Ботаника боғидан бошланган йўл Академиклар шаҳарчаси орқали Буюк Ипак йўли кўчасидан Қорасув мавзесига ўтиб, Тошкент тиббиёт академиясига қадар давом этади.
Йўлни «Ўзавтойўл» компаниясининг Тошкент Кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси (КХСITFК) қуриб битказди. Қурилиш ишлари 1 августда бошланган эди.
Изоҳ (0)