31 октябрга ўтар кечаси Бухарест шаҳридаги тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида жароҳатланган яна бир бемор Германия шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар сони бу билан 61 нафарга етиб, Бухарест шифохоналарига жойлаштирилган яна 22 нафар беморнинг аҳволи оғир. Улардан икки беморнинг аҳволи жуда оғир ҳолатда.
Энг жиддий жароҳат олганларнинг йигирма нафарга яқини ёрдам қўлини чўзган Нидерландия, Норвегия, Бельгия, Германия, Исроил ва бошқа мамлакатлардаги шифохоналарга юборилган.
Айрим беморлар парвозни кўтара олмай, йўлда вафот этди. Ёнғин содир бўлгандан кейин 27 нафар киши ҳалок бўлганлиги ва яна 200 га яқин тан жароҳати олганлар шифохонага ётқизилганлиги маълум қилинган бўлиб, вафот этганлар сони ҳозирга қадар кўпаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вена шифохонасида 19 ёшли Александр Хожянинг вафотидан сўнг, Руминия пойтахтидаги тунги клубда юз берган ёнғин қурбонлари сони 60 кишига етган эди.
Изоҳ (0)