Бурунди пойтахти Бужумбурада жойлашган ҳарбий базаларга 11 декабрь куни уюштирилган ҳужумлардан сўнг у ердан 87 киши, жумладан мамлакат хавфсизлик кучлари саккиз нафар ходимининг жасади топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
11 декабрь куни 30 дан ортиқ жангари Бужумбурадаги учта ҳарбий базага ва шаҳар ташқарисидаги бир объектга ҳужум қилди. Босқинчилардан 12 нафари йўқ қилинди, яна 20 нафари қўлга олинди.
Мамлакат расмийлари жангарилар қамоқхоналардан маҳбусларни қочириб юбориш учун қурол-аслаҳаларни қўлга олмоқчи бўлганини таъкидлади. Тўқнашувлар бир гуруҳ ҳарбийларнинг ҳукуматга қарши исёни сифатида ҳам баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳужумлар натижасида 21 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)