Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигини Uzinfocom маркази «Constitution.uz» сайтини ишга тушириш билан нишонлади.
Сайт ишга тушиши билан «Ўзбекистон Конституцияси» мобил дастури ҳам ишга туширилди. Лойиҳаларнинг асосий мақсади фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек, веб-сайт орқали Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро декларация, конституцияни аҳоли қатламлари орасида тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар билан танишиш мумкин. Бундан ташқари, сайт фойдаланувчиларга видео ва аудио материалларни тақдим этади.
«Constitution.uz» сайтининг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги версиялари мавжуд. Дастурни Google Play орқали юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)