Японияда шу йил уйинидан ишлаб чиқарила бошлаган Pepper универсал уй роботлари ҳар ойда бир дақиқадаёқ сотилиб кетади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ярим йилдан буён ҳар ойда 1000 та робот сотувга чиқарилади. Талаб юқори бўлгани туфайли уни фақат аввалдан навбатга ёзилиш орқали харид қилиш мумкин.
Смартфонга уланганида, турли дастурлар ёрдамида у ёш болалар билан ўйнаши, зарур маълумотни қидириб топиши, режалаштирилган иш ҳақида эслатиши мумкин.
Pepper’ни яратган SoftBank япон уяли алоқа оператори сотувга чиқариладиган роботлар сонини 1300 тагача кўпайтиришга қарор қилди. Қўшимча 300 дона навбатга ёзилиш йўли билан эмас, балки лотерея тамойили бўйича сотилади.
Эслатиб ўтамиз, Pepper’нинг бир нусхаси 198 минг иенага (1600 доллар атрофида) нархланган, бироқ роботга хизмат кўрсатиш учун тузиладиган мажбурий шартнома харидни бирмунча қимматлаштиради.
Изоҳ (0)