Москванинг ЦСКА клуби Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридаги Голландиянинг «ПСВ» жамоасига қарши сафар ўйинида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. De Telegraaf нашри берган хабарга кўра, танаффус вақтида (ҳисоб 0:0 бўлиб турганда), Россия клуби вакиллари 25 та пиццага буюртма берган, деб ёзади «Чемпионат».
Учрашув якунига етгандан кейин буюртма қилинган пиццалар «Филипс» стадионига етказиб берилди.
Голланд журналистлари ЦСКА футболчилари пиццани маза қилиб еганига шубҳа билдириб, киноя қилди. Чунки мағлубиятдан сўнг Москва клуби еврокубоклардаги иштирокини тўхтатди.
Изоҳ (0)