Ўта оғир вазнда уч нуфузли йўналиш бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри Халқаро бокс федерацияси (IBF) версияси бўйича чемпионлик унвонидан маҳрум этилди. Бу ҳақда IBF чемпионлик жанглари қўмитаси раиси Линдси Такер маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур қарорга Фьюрининг IBF чемпионлигига номзод, украиналик Вячеслав Глазков билан беллашувдан бош тортганлиги сабаб бўлган. Такернинг таъкидлашича, британиялик боксчи ташкилот шартларига бўйсунмай, биринчи галда Глазков билан рингга чиқиш ўрнига Владимир Кличко билан реванш жангини ўтказишини билдирган. Ушбу беллашув 2016 йил апрель—май ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Фьюрининг жамоаси IBF қарорига апелляция бериш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Дюссельдорфда (Германия) бўлиб ўтган жангда Фьюри WBA (Super), WBO ва IBF йўналишлари бўйича ўта оғир вазндаги жаҳон чемпиони Владимир Кличкони мағлуб этган.
Изоҳ (0)