Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари республика президенти Эмомали Раҳмонга Миллат етакчиси унвонини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар бермоқда «Мир 24».
Вакиллар палатаси аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган ҳужжатда Раҳмон, шунингдек, «тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси» деб аталган. Ҳужжатни тайёрлашда барча сиёсий партиялар вакиллари қатнашди.
Эмомали Раҳмон 1992—1997 йиллардаги фуқаролар урушига барҳам бергани, шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар ўтказгани учун мақтовга сазовор деб топилди.
Энди ҳужжат парламентнинг юқори палатасига кўриб чиқиш учун йўналтирилади, сўнг имзо учун президентга тақдим этилади.
«Миллат Етакчиси» расмий унвонига МДҲ мамлакатларида фақат битта президент — Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев сазовор бўлган.
Изоҳ (0)