Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган президент кенгаши мажлисини бошлашдан аввал спорт вазири Виталий Муткони қутлаб (у 8 декабрда 57 ёшга тўлди), инглиз тилини мустақил ўрганувчилар учун қўлланмани совға қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Спорт вазири инглиз тили билан боғлиқ бир неча кулгили воқеалар қаҳрамонига айланган. Жумладан, шу йил май ойида Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА ижроия қўмитаси йиғилишига келганида журналистлар билан инглизча ва русча сўзларни аралаштириб мулоқотда бўлган.

2010 йили Россиянинг футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга талабномасини тақдим этганда эса инглиз тилидаги ўзига хос талаффузи билан кўпчиликни ўзига қаратганди. Шундан сўнг Интернетда пайдо бўлган «Виталий Мутко фром хиз харт» номли видеороликни икки миллионга яқин киши кўрган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди