Урганч туманида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган, «‘қорабозор’га ўрнашиб олган» ака-ука жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Судланувчилар Урганч туманидаги бозор дарвозаси олдида ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган вақтда холислар гувоҳлигида фуқаро кийимидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга туширилган.
Тезкор тадбирда ҳуқуқбузарларнинг ёнида 4406 доллар, 20 евро, 33 минг қозоқ тенгеси, 58,2 минг рубл, 2,17 миллион сўм борлиги аниқланган, уларнинг автомашинасида ҳам валюта қимматликлари топилган.
«Тергов жараёнида ака-ука ўз қилмишига иқрор бўлди. Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани суди ҳукмига биноан, улар тегишли жазога тортилди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)