АҚШлик геофизиклар Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда бир неча ўн йилликлар давомида юз миллиондан зиёд киши маргимуш (мишьяк) билан заҳарланиши сирини фош қилди. Ўз тадқиқотлари натижаларини муаллифлар Nature Geosciences журналида чоп этди.
Бангладеш, Ҳиндистон, Камбоджа, Мьянма, Вьетнам ва Хитойнинг баъзи туманларида ичимлик суви таркибидаги маргимуш миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрдан 20—100 марта ортиқдир. Бу маҳаллий аҳоли орасида доимий равишда оммавий заҳарланишга сабаб бўлади.
Геофизиклар маълумотларига кўра, маргимуш сувга бактериялар метаболизми натижасида унинг ажралиб чиқиши учун қулай шароит яратиш оқибатида тушиб қолади. Олимлар тадқиқотлари Меконг дарёси этагида содир бўлаётган ушбу жараён механизмларини тушунтириб беришга бағишланган.
Олимлар фикрларига кўра, антропоген омил бактериялар маргимуш ишлаб чиқариши учун қулай бўлган шароитларни юзага келтириши мумкин. Хусусан, минтақа гидрологияси ўзгариши (дамба ва сув тўплайдиган иншоотлар қурилиши) маргимуш концентрациясини хавфли даражаларгача кўтариши мумкин.
Изоҳ (0)