Буюк Британия полицияси Лондон метросининг Лейтонстоун бекатида йўловчиларга уюштирилган ҳужумни теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум 5 декабрь, шанба кечки пайт рўй берган. Полиция «Бу сизга Сурия учун!» деб қичқирган ва йўловчилардан бирига пичоқ билан ташланган кимсани қўлга олди.
Жабрдийда бўйнидан жиддий жароҳат олган. Ҳужум қилган шахс ҳам уни қўлга олиш чоғида электрошокердан фойдаланилганлиги учун касалхонага жўнатилган.
Изоҳ (0)