Туркия бош вазири Ахмет Довудўғли уриб туширилган Су-24 ҳодисаси билан боғлиқ маълумотларни Россия билан бўлишишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодисани шарҳлай туриб, улар буни нега қилганлиги фақат Аллоҳга аёнлигини маълум қилган эди.
Аввалроқ «Росавиация» Россия авиакомпаниялари ва аэропортига Туркияга парвоз давомида авиацион хавфсизликни таъминлаш юзасидан зудлик билан қўшимча чора-тадбирлар киритиш ҳақидаги кўрсатмани юборди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, гўёки, унда Россиянинг ИШИД билан нефть бўйича савдо-сотиққа алоқадорлигини исботловчи далиллар борлигини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)