«Реал» клуби ва Франция терма жамоаси футболчиси Карим Бензема судда миллий жамоадаги шериги, «Лион» ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнанинг шантаж қилиниши билан боғлиқ ишда айбсиз эканлиги тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда суд мажлиси баёнидан парчаларни эълон қилган Le Monde нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бу қандайдир катта тушунмовчилик. Мен бор-йўғи Вальбуэна нималар бўлаётганини билишини ва унга ёрдам беришни истаганман. Биз Франция терма жамоасида бирга ўйнаймиз, у менинг дўстим ва унга фақат яхшиликни тилайман», — дея таъкидлаган Бензема. Футболчи мазкур можаро бўйича батафсил 2 декабрь, чоршанба кечки пайт Франциянинг TF1 телеканали эфирида гапириб бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция бош вазири Мануэль Вальс ушбу жанжални назарда тутиб, Карим Бензема миллий терма жамоадан четлатилиши лозимлигини билдирганди.
Изоҳ (0)