Ўзбекистон терма жамоасига номзод теннисчи Жўрабек Каримов АҚШнинг Флорида штати Брадентон шаҳрида старт олган теннис турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлади, деб хабар қилади «Оламспорт».
Грециялик Стефанос Циципас билан иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Жўрабек илк даврада америкалик теннисчилар – Жейсон Легал ҳам Якуб Вожик ҳамкорлигини 6:0, 7:6 ҳисобида таслим этди.
Нашрнинг эслатиб ўтишича, Жўрабек Каримов ушбу турнирнинг яккалик баҳслари илк даврасида мезбон теннисчи Александр Ротсаертга қарши кортга чиқиб, рақибини 7:5, 3:6, 6:0 ҳисобида таслим этган. Унинг иккинчи босқичдаги рақиби япониялик Юносуке Танака бўлади.
Изоҳ (0)