Испания Примерасининг 2014/15 йилги мавсумида энг яхши футболчи ва энг яхши ҳужумчи номини қўлга киритган «Барселона» форварди Лионель Месси бу борада изоҳ берди, деб ёзади «Stadion.uz».
«Бу совринни ўғлим Тиагога бағишлайман. Кетаётганимда унинг доимо жаҳли чиқиб, шундай дейди: ‘Яна гол ургани кетяпсизми?’», — деди аргентиналик.
Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган мавсумда 38 ўйинда 43 та тўп киритган ва 18 марта жамоадошларига голли пас берган.
Изоҳ (0)