Франция бош вазири Мануэль Вальс «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Лион» футболчиси Матье Вальбуэна шантаж қилиниши билан боғлиқ можаро туфайли терма жамоадан четлатилиши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда Le Figaro манбаларига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Бундай можарога вазир аралашиб қолганида, у дарров истеъфо бериши талаб этиларди. Терма жамоамиз футболчилари маълум маънода кўпчилик учун ўрнак бўлиб хизмат қилади, шу боис ўз хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериши керак. Агар футболчи ўзини назорат қила олмаса, терма жамоада унга ўрин йўқ», — дея таъкидлаган Вальс.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бензема Вальбуэнадан унинг ишқий муносабатлари тасвирланган шахсий видеоёзувни ошкор этмаслик учун пул талаб қилганликда айбланиб, судда кўрсатма бергани ҳақида хабар қилгандик.
Изоҳ (0)