АҚШнинг Нью-Жерси штатида мактаб автобуси ва енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 1 декабрь, сешанба куни Берлингтон округида рўй берди. Полиция маълумотларига кўра, енгил автомобиль сузиш бўйича ўқувчилар жамоасини олиб кетаётган автобусга келиб урилган. Машинада бўлган икки киши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, автобусдаги тўққиз киши (улардан саккиз нафари ўқувчи бўлган) енгил жароҳат олган. Барча жабрланганлар маҳаллий касалхонага ётқизилган.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)