Сингапур банклар ассоциацияси Android’да ишловчи смартфон эгаларини WhatsApp мессенжери учун сохта янгиланмалар орқали тарқаладиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Вирус фойдаланувчидан махфий маълумотлар, чунончи кредит картаси ҳақида ахборот киритишни сўрайди, шундан сўнг смартфон устидан назоратни қўлга олади ҳамда SMS тарзида олинган бир марталик пароль ёрдамида фирибгарлик операцияларини амалга оширади.
Экспертлар смартфонларга сохта янгиланмалар қандай тушиб қолишига аниқлик киритмади, шунингдек, бундай йўл билан етказилган зарар суммасини ҳам келтирмади.
Изоҳ (0)