Исроиллик ҳарбийлар Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида бекатда турган одамларга пичоқ билан ҳамла қилмоқчи бўлган фаластинликни отиб ташлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Фаластинлик Қуддус ҳудудида маҳаллий яҳудий қишлоқлари аҳолиси ўткинчи машиналарни тутадиган бекатда исроилликка пичоқ билан зарба бермоқчи бўлганида исроиллик ҳарбийлар томонидан отиб ташланган.
Фаластинликлар томонидан деярли ҳар куни амалга ошириладиган ҳужумлар оқибатида сўнгги икки ойда 19 нафар исроиллик ҳалок бўлди, яна 200 га яқини жароҳат олди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтдаги кескинлик бошланганидан буён Фаластин томонида қурбонлар сони 100 кишидан ошган.
Изоҳ (0)