Каталониянинг «Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике 2014/15 йилги мавсумда Испания чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда каталонияликлар Луис Энрике бошчилигида Испания чемпионатида ғолиб чиққан.
Шунингдек, энг яхши дарвозабон номига «Барселона» посбони Клаудио Браво муносиб кўрилган.
Олдинроқ «Барселона» форварди Лионель Месси 2014/2015 йилги мавсумда Испания чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши футболчиси деб топилганини хабар бергандик.
Изоҳ (0)