Хосеп Гвардиола («Бавария»), Луис Энрике («Барселона») ва Хорхе Сампаоли (Чили терма жамоаси) 2015 йилнинг энг яхши футбол мураббийига топшириладиган соврин учун даъвогарларнинг якуний уч кишилик рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Даъвогарларнинг кенгайтирилган рўйхатида 10 мураббийнинг номи зикр этилган эди, улар орасида мукофотнинг ўтган йилги эгаси, Германия терма жамоаси бош мураббийи Ёахим Лёв йўқ эди.
«Олтин тўп», шунингдек, энг яхши мураббий ва энг чиройли гол учун совринларни топшириш маросими 2016 йил 11 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)