Мавритания президенти Муҳаммад Улд Абдул Азиз «Тевраг-Зейна» ва «Ксар» клублари ўртасида мамлакат Суперкубоги учун кечаётган ўйинни муддатидан аввал тўхтатди, дея хабар бермоқда «Спорт Экспресс».
1:1 ҳисоби қайд этилган учрашувнинг 63-дақиқасида стадионда ўтирган Мавритания президенти ўйин жуда зерикарли бўляпти, деб ҳисоблаб, жамоаларга муддатидан аввал пенальтилар сериясини бошлашни буюрди. Якунда «Тевраг-Зейна» футболчилари ғалабани нишонлади.
«Барчамиз авваллари зерикарли футбол ўйинларини кўриб, улар тезроқ тугашини истаганмиз, бироқ жуда камчиликдагина бунга қандайдир таъсир ўтказиш имконияти бор», — дея таъкидлади Азиз.
Изоҳ (0)