Бешта вазн тоифаси бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер Тайсон Фьюрининг Владимир Кличко устидан ғалабасига 4,8 минг доллар пул тикди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Ушбу ставка Флойдга 22,8 минг доллар миқдорида ютуқ келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Дюссельдорфда (Германия) 29 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси WBA (Super), WBO ва IBF йўналишлари бўйича ўта оғир вазндаги жаҳон чемпиони Владимир Кличко ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасида жанг бўлиб ўтди.
Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ушбу беллашувда Фьюри ғалабага эришди (115-12, 115-112, 116-111).
Изоҳ (0)