Япониянинг Government Pension Investment Fund (ҳукумат пенсия инвестиция фонди) 2015 йилнинг учинчи чорагида 64 миллиард АҚШ долларини йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg берган маълумотларга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
2015 йил август сентябрь ойларида жаҳон фонди бозорида қимматли қоғозлар нархи тушиб кетганлиги бунга сабаб бўлган.
Фонд активлари 5,6 фоизга камайиб кетди ва бу 2008 йил апрель ойидан буён энг жиддий пасайиш бўлди. Кўрилган зарарнинг катта қисми Япония ва чет эл компанияларининг акцияларига тўғри келди. Чет эл ҳукуматлари томонидан чоп этилган давлат облигацияларининг нархи тушиб кетганлиги оқибатида фонд деярли икки миллиард АҚШ долларини йўқотди. Шу билан бирга, Япониянинг давлат облигациялари фондга 2,5 миллиард долларга яқин даромад келтирди.
Ҳукумат пенсия инвестиция фонди 1,1 триллион АҚШ доллари қийматидаги активларини бошқаради ва бу борада дунёдаги энг катта фонд хисобланади.
Изоҳ (0)