Бразилия ҳукумати мамлакат жануби-шарқида тўғонлар қазиш учун жавобгар компанияларга қарши 20 миллиард реалга тенг (5,2 миллиард доллар) даъво ариза киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Изабелла Тейшейра маълумотига таяниб хабар беради.
Изабелла Тейшейранинг сўзларига қараганда, олинган маблағ экологик зарарни қоплаш ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатида мол-мулки ва ишидан ажралган маҳаллий аҳолига моддий ёрдам етказиш учун йўналтирилади.
«Биз барча тўловлар бир пайтнинг ўзида амалга оширилишини талаб қилмаймиз. Йўқотишларни ортга қайтариб бўлмайди. Бизнинг вазифамиз салбий оқибатларнинг тарқалишининг олдини олишдан иборатдир», — деб таъкидлади Тейшейра.
Изоҳ (0)