Канада ҳукумати ривожланаётган мамлакатларда амалга ошириладиган иқлим ўзгаришларига қарши кураш дастурларини молиялаштиришга беш йил давомида 2,65 миллиард Канада доллари (1,98 миллиард АҚШ доллари) ажратади, дея хабар беради «ТАСС»
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо 27 ноябрь, жума куни Малтада бўлиб ўтаётган Британ ҳамдўстлиги саммитида маълум қилди. Трюдонинг билдиришича, мазкур дастурлар, жумладан, «тоза энергия» технологияларини жорий этиш орқали атмосферага зарарли ташланмалар чиқарилишини қисқартиришни назарда тутади.
Изоҳ (0)