«Тоттенхэм»нинг собиқ ҳужумчиси, асли тоголик Эммануэль Адебайор ислом динини қабул қилди. 1984 йили 24 февралда туғилган футболчи олдин насронийлик динига эътиқод қилган, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати.
«Футболчи ўзининг хайрия ишлари билан саховатли футболчи номини олган. Жумладан, Адебайор ўз диёри – Тогода шифохона ва мактаб очган. Гана ҳукуматига сув тортиб берувчи 2 та ускуна тақдим этган. Ҳамда оғир касалга чалинган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссасини қўшгани барчага маълум. У ‘Африка мусулмонларига ёрдам қўлини чўзинг’ номли жамғарма ташкил этиб, бир қанча нуфузли ташкилотлар билан алоқани йўлга қўйди», — дейилади идора хабарида.
Адебайор Қуръони карим маъноларини чуқур ўрганди ва исломга ўтишининг 12 та сабабини келтирди.
Интернетда тоголик футболчининг исломга ўтишнинг асосий шарти ҳисобланган — шаҳодат калимасини келтираётгани тасвирланган видео тарқалганди.
Изоҳ (0)