Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар етти кишига биттадан автомобиль тўғри келади. Бу ҳақда, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти атроф-муҳит муҳофазаси ва экология кафедраси мудири Тўлқин Раҳимовга асосланиб, «Қашқадарё» газетаси маълум қилди.
«Демак, Ўзбекистон кўчаларида 4 миллиондан зиёд машина ҳаракатланаяпти. Биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида эса 200 мингга яқин автомобиль бор», — дейди Раҳимов.
Кафедра мудирининг сўзларига кўра, автомобилнинг фойдаси билан теппа-тенг зиёни ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Масалан, автомобиллардан чиқадиган зарарли тутун атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатади.
«Бундан ташқари, автомобиль шовқини зарарли товушдир. Ўзбекистондаги йирик шаҳарлар аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи бугунги кунда худди шундай зарарли шовқиндан азият чекади», — дейди Тўлқин Раҳимов.
Изоҳ (0)