Тошкентнинг Қоратош даҳасида, Ўзбекистон Банклари ассоцияси биноси қаршисида 23 ноябрь, душанба куни инкассация хизматига тегишли Captiva автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда, ижтимоий тармоқларда қолдирилган хабарларга асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Ҳодиса гувоҳлари томонидан олинган фотосуратларда инкассаторларнинг Captiva автомобили қайрилиб олишга ҳаракат қилган вазиятда, қатнов қисми бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашиб кетган.
«Ҳодиса айбдори ким эканлигини тергов аниқлайди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)