Ford ёқилғи сизишига олиб келиши мумкин бўлган нуқсонлар туфайли АҚШ, Канада ва Мексикадан 452 мингта автомобилни қайтариб олади. Бу ҳақда 23 ноябрь, душанба куни АҚШ автомобилсозлик корпорацияси вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур акция 2008 — 2011 йилларда ишлаб чиқарилган Fusion ва Mercury Milan моделларига тегишли. Корпорация мутахассисларининг айтишича, бу машиналарнинг ёқилғи тизимидаги клапанлардан бирида камчилик бўлиши мумкин, бу эса ёқилғи сизиши ва автомобиль алангаланишига олиб келиши мумкин. Бироқ шу пайтгача ушбу нуқсон туфайли бирорта автоҳалокат рўй бермагани қайд этилган.
Автомобиллардан 411 минги АҚШ, 34 минги Канада ва 7 минги Мексикадан қайтариб олинади.
Изоҳ (0)