Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Мексиканинг Мехико шаҳрида давом этаётган турнирнинг учинчи даврасига чиқди. 64 нафар теннисчи иштирокини бошлаган ушбу мусобақада Жўрабек тўртинчи рақам остида таснифланган, деб хабар беради «Оламспорт».
Жўрабек илк даврада германиялик Тим Руэлни 6:2, 4:6, 7:5, иккинчи босқичда венгриялик Акос Которманни 6:4, 6:7(5), 6:2 ҳисобида таслим этди.
Бугун, 26 ноябрь куни ўзбекистонлик теннисчи чорак финал чиптаси учун мусобақада 15-рақам остида ҳаракат қилаётган польшалик Каспер Жукка қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)