Ўзбекистонлик теннисчи Арина Фольц Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар қилади «Оламспорт».
Арина турнирнинг яккалик баҳслари биринчи даврасида италиялик Жулия Кресензини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Унинг чорак финал йўлидаги рақибаси мусобақанинг иккинчи ракеткаси болгариялик Даря Евтимова бўлади.
Изоҳ (0)