2015 йилнинг 24 ноябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 10-кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги кенгаш ишида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония делегациялари иштирок этди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мазкур йўналишлардаги лойиҳаларни замонавий Япония технологияларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Марказий Осиё + Япония» мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг навбатдаги кенгашини 2016 йил Токио шаҳрида ўтказиш белгиланди.
Изоҳ (0)