Су-24 самолёти қулаши оқибатида унинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Sky News’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ CNN Turk мухбири Эзги Жанкуртаран Twitter’даги саҳифасида Сурияда қулаган Россиянинг Су-24 самолёти учувчиларидан бири ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти қулашини «террорчиларнинг шериклари томонидан орқадан берилган зарба» деб атади.
Изоҳ (0)