Мексика ғарбидаги Герреро штатида рўй берган 5,8 магнитудали зилзила оқибатида камида икки киши нобуд бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ерости силкиниши Кокотитлан муниципиясида коммуникациялар ётқизилаётган траншеяда ўпирилишга сабаб бўлган ва икки нафар ишчи тупроқ уюми остида қолган. Расмийлар зилзила содир бўлган ҳудудда кўрилган моддий зиён бўйича маълумотлар олинмагани, айни пайтда вазиятни ўрганиш учун мониторинг олиб борилаётгани ҳақида хабар қилди.
Мамлакат миллий сейсмология хизматининг маълум қилишича, зилзила маркази Сан-Маркос шаҳридан 44 километр узоқликда жойлашган.
Изоҳ (0)