Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Италиянинг Брешиа шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финалга чиқа олмади, деб хабар қилади «Оламспорт».
Дўстов мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақанинг чорак финалида голландиялик Игорь Сийслингга 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таққослаш учун, Дўстов дунё рейтингида 162, Сийслинг эса 167-ўринни эгаллаб турибди.Эслатиб ўтамиз, Фаррух Дўстов илк даврада италиялик Маттео Виолани 6:4, 4:6, 6:4, иккинчи босқичда словакиялик Лукаш Лацкони 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)