Боливияда Вильясон шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўйин давомида футболчилардан бири яшин уриши натижасида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Фожиа 14 ноябрь, шанба куни Аргентина билан чегара яқинидаги Вильясон шаҳрида содир бўлди. Тергов маълумотларига кўра, яшин ўйин бўлаётган майдонга келиб урилган. Оқибатда жамоалардан бирининг футболчиси Давид Альварес вафот этган.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, яна саккиз ўйинчи шикастланган, уларнинг жароҳатлари қай даражада эканлиги маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)