Chevrolet компанияси водородли ёқилғи ячейкаларида ишловчи ток кучи қурилмасига эга Colorado пикапини ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Motor. Ушбу лойиҳада АҚШ армияси учун транспорт воситалари яратишга жавобгар бўлган TARDEC бўлинмаси ҳамкорлик қилмоқда.
Chevrolet’дагилар водородли Colorado ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни баён қилмади. Фақатгина, электр двигателлар учун энергия водород ва кислород ўртасидаги реакция чоғида олинадиган кучли ток қурилмаси йўлтанламас автомобиллар учун ҳам мос тушиши таъкидланди.
TARDEC қўшимча қилишича, водородли куч агрегатининг шовқинсиз ишлаши ҳарбий талабларга жавоб беради.
Изоҳ (0)