Бразилияда 2016 йил мартидан Chevrolet Cobalt седанининг янгиланган кўриниши савдога чиқарилади. Бу ҳақда, Бразилиянинг Autos Segredos нашрига асосланиб, «Драйв» хабар бермоқда.
Cobalt’нинг ташқи кўриниши сезиларли рестайлинг бўлади — ён томондан баҳсли кўринадиган тузилиши сақланиб қолгани билан, радиатор панжараси, олд ва орқа чироқларнинг кўриниши ўзгаради, бамперлар қайта ишланади.
Автомобильнинг кўринишини қимматбаҳороқ қилиб кўрсатиш учун ташқи томонига хром билан кўпроқ ишлов берилади. Интерьердаги асосий ўзгаришлар мультимедиа тизими билан боғлиқ — Cobalt’га нисбатан янги, сенсор экранли MyLink II тизими ва орқа томонни кўрсатувчи камера ўрнатилади.
Янгиланган Chevrolet Cobalt Ўзбекистон ва Россияда қачон пайдо бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)