Вазирлар Маҳкамасининг 11 ноябрь куни қабул қилинган қарори билан «Сиқилган табиий газ, пасайтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишловчи автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламент тасдиқланди, дея хабар бермоқда Norma.
Ҳужжатга мувофиқ, автотранспортга газ-баллон ускунасини ўрнатиш қуйидаги босқичлардан иборат:
- қабул қилиб олиш ва автомобилни ускуна ўрнатишга тайёрлаш;
- газ-баллон ускунаси элементларини тайёрлаш ва ўрнатиш (монтаж);
- қайта жиҳозланган автотранспортнинг газ-ёқилғи тизимини синаб кўриш;
- автомобилни белгиланган тартибда зарур белги билан маркировкалаш;
- қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини расмийлаштириш ва автотранспортни буюртмачига топшириш.
Ҳужжатда бошқа қатор қоидалар келтириб ўтилган.
Изоҳ (0)