Нигериянинг Ое-Экити шаҳри Федерал университетининг математиги Опиеми Энох Риман гипотезасининг ечимини топганлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.
Ушбу масала Клей институти томонидан тузиб чиқилган «мингйиллик муаммолари» рўйхатидаги етти масаладан бири ҳисобланади. Олимлар уни 156 йил давомида ечишга уриниб келмоқда.
Гипотеза 1859 йилда немис математиги Бернхард Риман томонидан таърифланган.
Ое-Экити шаҳри Федерал университети матбуот хизмати Риман гипотезасининг Энох томонидан исботланганлигини тасдиқлади. Бироқ Клей математик институти гипотезанинг исботланганлиги тасдиқланиши учун у нуфузли халқаро журналда чоп этилиб, илмий ҳамжамият томонидан маъқулланиши лозим, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)