Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтаётган самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари қатор медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
74 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Истам Қудратов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, икки карра жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Терма жамоа аъзоларидан 52 кг вазн тоифасидаги Саттор Эргашев, 69 кг вазндаги Сарбон Эрназаров ҳамда 100 кг вазн тоифасидаги Исломжон Азимов жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида 80 кг вазн тоифасида курашган Санжар Неъматов бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)